💻 Ягона порталда "Илмий унвон ва даражалар (PhD, DSc, профессор, доцент ва катта илмий ходим) бўйича давлат намунасидаги ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиш" хизмати ишга туширилган.
✅ Мазкур хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул, яна ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди. Хизмат натижаси эса бир зумда тақдим этилади.
📆 Ҳозирча хизматдан 2023-йил 1-январдан бошлаб илмий даража ва илмий унвонлар олган шахслар фойдаланиши мумкин.
🪪 Олий аттестация комиссияси томонидан электрон маълумотлар базаси тўлиқ шакллантирилганидан сўнг ушбу хизматдан бошқа йилларда илмий даража ва илмий унвон олган шахслар ҳам фойдаланишлари мумкин бўлади.
▶️https://youtube.com/shorts/Gw6oO37FZKU?si=T6qgFP-mM54LSzeT