image

⚡️ my.gov.uz орқали “Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш” янада қулайлашди!

26.11.2024

🟡 Хизмат қадамлари қисқартирилди ва мулкдорга тегишли кўчмас мулк маълумотлари автомат равишда текширувдан ўтказиладиган бўлди.

👨‍👩‍👧‍👦 Шунингдек, фарзандни доимий рўйхатингиз бўйича рўйхатга қўйиш имконияти ҳам яратилди. Бунда мулкдорнинг розилиги – шахсий кабинетга юбориладиган сўров орқали тасдиқланади.

🔔Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти бўйлаб доимий рўйхатга қўйиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

⏺Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида уй сотиб олинганида, мулкдор ўзини доимий рўйхатга қўя олади.

⏺ Мулкдор ўз фарзандларини Тошкент шаҳар ёки Тошкент вилояти бўйлаб доимий рўйхатга қўя олади (агар фарзандларининг манзил маълумотлари Ички ишлар вазирлиги «Манзил» ахборот тизимида мавжуд бўлса).

⏺Аввал Тошкент шаҳар ёки Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтган ва қайтиб ушбу шаҳар ёки вилоятга доимий рўйхатга турмоқчи бўлса.

❗️ Бошқа ҳолатларда шаҳар ва туман Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат этиш лозим.

▶️ Видеоқўлланмада хизматдан фойдаланиш тартиби билан танишинг:

▶️https://youtu.be/erugs14mhiA

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг