⚙️Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бош маркази серверларида 7-декабрь соат 20:00 дан 8-декабрь соат 23:59 га қадар техник ва профилактик ишлар олиб борилади.
📱Шу муносабат билан my.gov.uz портали орқали судланганлик ёки судланмаганлик тўғрисида маълумотнома олиш хизматидан фойдаланишда узилишлар кузатилиши мумкинлигини маълум қиламиз.
#Техник_ишлар