image

Судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотнома олиш тартиби

03.02.2021

Жисмоний шахсларга кўрсатилувчи ушбу хизмат тури бугун анча соддалаштирилган. Қуйида маълумотнома олиш тартиби билан батафсил танишасиз. 

Ёдингизда бўлсин, мазкур хизмат турида яримавтоматик ЭРИ талаб қилинади.

Бу қандай ишлайди?

Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ва унинг аризаси ходимлар томонидан тўлдириб берилади. Электрон тарзда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да сўровнома мустақил тўлдирилиб, рўйхатдан ўтилади.

Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда нотариал тасдиқланган ишончнома илова қилинади. Учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилинганда нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этилмайди.

Сўровнома тўлдирилгач ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ва ДХМ ходими аризани ваколатли органга электрон тарзда юборади.

Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида QR-код қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига ёки аризачига ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

ДХМ маълумотнома келиб тушгач аризачи талабига кўра, унга ўз муҳрини қўйган ҳолда тақдим этиши мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтинг:  https://my.gov.uz/uz/service/135

Барча янгиликлар

⚡️ my.gov.uz да темир йўл хизматлари!

📱Эндиликда Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ҳамда Темир йўл инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома олиш тартиби осонлашди.

20.01.2025
⚡️ Электрон рақамли имзо олишни бир кун кутиш шарт эмас!

✏️ my.gov.uz орқали "Электрон рақамли имзо олиш" жуда қулай бўлиб қолди.

17.01.2025
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

16.01.2025
🆕 Ногиронлиги бўлган ёшлар учун ажойиб янгилик!

📝 Субсидиялар учун ариза қабул қилиш яна бошланди!

15.01.2025
Азиз Ватан ҳимоячилари❗️

Сизларни 14-январ – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 33 йиллиги билан Рақамли ҳукумат маркази жамоаси номидан чин қалбдан муборакбод этамиз!

14.01.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг