image

Судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотнома олиш тартиби

03.02.2021

Жисмоний шахсларга кўрсатилувчи ушбу хизмат тури бугун анча соддалаштирилган. Қуйида маълумотнома олиш тартиби билан батафсил танишасиз. 

Ёдингизда бўлсин, мазкур хизмат турида яримавтоматик ЭРИ талаб қилинади.

Бу қандай ишлайди?

Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ва унинг аризаси ходимлар томонидан тўлдириб берилади. Электрон тарзда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да сўровнома мустақил тўлдирилиб, рўйхатдан ўтилади.

Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда нотариал тасдиқланган ишончнома илова қилинади. Учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилинганда нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этилмайди.

Сўровнома тўлдирилгач ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ва ДХМ ходими аризани ваколатли органга электрон тарзда юборади.

Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида QR-код қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига ёки аризачига ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

ДХМ маълумотнома келиб тушгач аризачи талабига кўра, унга ўз муҳрини қўйган ҳолда тақдим этиши мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтинг:  https://my.gov.uz/uz/service/135

Барча янгиликлар

🧑‍💻 Иссиқ уйингизда қолиб, my.gov.uz дан фойдаланинг!

❄️Қиш келиб, совуқ кунлар ҳам бошланди. Энди сиз қалин кийимларда турли идораларга қатнаб, навбат кутиб, маълумотномалар олишингиз шарт эмас!

02.01.2025
☄️ Рақамли хизматлар жорий йилги маррага етди!

📱 my.gov.uz порталидаги электрон давлат хизматлари сони жорий йилги маррага етди — 700 тадан ортди! Бу энди аҳолимиз янада кўпроқ ҳужжат ишларини уйдан чиқмасдан ҳал қила олади дегани.

31.12.2024
❄️ Янги йил!

❄️ Янги йил – бу янги бошланишлар вақти! ❄️Қордек оппоқ орзулар ва соф ниятлар қилиш, қалбларни қиздирувчи илиқ тилаклар билдириш они!

31.12.2024
💬 my.gov.uz – миллионлар танлови❗️

📱 мобил илова фойдаланувчилари 4 млн.дан ошди ❗️

30.12.2024
⚡️“Рақамли ҳукумат”: 2024-йил сарҳисоби

❗️Замонавий дунёда инсон қадрининг улуғланиши, тадбиркорликка кенг йўл очиш ва одамлар турмуши даражаси яхшиланишида “Рақамли ҳукумат”нинг ўрни тобора ортиб бормоқда.

28.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг