image

Автотранспорт ва жарималар тўғрисида бепул маълумот олиш

05.02.2021

Бугун жисмоний ва юридик шахслар уйда ёки ишхонадан туриб ҳам автотранспорт воситалари, жумладан, суғурта полиси, суғурта ҳодисаси (йўл-транспорт ҳодисаси) ҳамда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар тўғрисидаги маълумотлардан хабардор бўлиб туриш имкониятига эга.

Ушбу хизмат барча шахсларга кўрсатилади.

Ҳам вақт, ҳам нақдингизни тежаш борасида ҳам муносиб танлов.

Фақат бунинг учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

Энди сиз my.gov.uz порталидаги «Автотранспорт воситалари тўғрисида маълумот» хизматидан исталган вақтда фойдаланишингиз мумкин.

Мазкур хизмат турини танлагач, транспорт воситасини қўшиш учун профилингизнинг Автотранспорт бўлимидаги “қўшиш” бандига ўтасиз. Ҳамда автотранспортингиз ҳақидаги маълумотларни кетма-кет тўлдирасиз.

Навбатдаги жараёнда «Жарималар тўғрисида маълумот» бўлимига ҳам обуна бўлсангиз, барча маълумотлардан автоматик равишда ва бепул хабар топиб турасиз.

Шу билан бирга тўловларни электрон равишда амалга ошириш имконияти ҳам бор.

Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтинг: https://my.gov.uz/uz/service/80

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг