📱 my.gov.uz порталидаги электрон давлат хизматлари сони жорий йилги маррага етди — 700 тадан ортди! Бу энди аҳолимиз янада кўпроқ ҳужжат ишларини уйдан чиқмасдан ҳал қила олади дегани.
👩💻 10 миллиондан ортиқ фойдаланувчи хизматларимизнинг қулайлигини қадрлаб, бизни танлади.
📈 32 миллиондан ортиқ мурожаат – Ягона порталнинг оммабоплигига яққол исбот.
📱 530 га яқин хизматни бевосита мобил қурилмага MyGov иловасини юклаш орқали олиш мумкин.
💻 Биз Рақамли ҳукумат маркази жамоаси эса давлат хизматларини янада қулай ва барча фуқаролар учун қулай қилиш устида ишлашда давом этамиз.