image

❗️Зўравонликка йўл қўйманг! Ўзингизни ҳимоя қилинг!

07.01.2025

📱 Энди тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият яратилди. Улар my.gov.uz портали орқали "Ҳимоя ордери"ни олиш учун онлайн ариза топширишлари мумкин.

👮‍♂️ Мурожаат профилактика инспекторига тақдим этилган вақтдан бошлаб 24 соат ичида кўриб чиқилади. Ҳимоя ордери зўравонлик содир этган шахсга нисбатан бир қатор чекловлар қўяди. 

👉 Бунга: Тазйиқ ва зўравонлик содир этишни тақиқлаш; Зўравоннинг жабрланувчи билан алоқасини тақиқлаш; Жабрланувчи ва зўравоннинг бир хонада бўлишини тақиқлаш; Зўравон зиммасига жабрланувчининг даволаниш, етказилган моддий ва маънавий зарарини қоплаш мажбуриятини юклаш; Зўравоннинг қурол сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини чеклаш кабилар киради.

👤 Азиз аёллар, зўравонликка йўл қўйманг! Ўзингизни ҳимоя қилинг! 

🧑‍💻 Бу борада my.gov.uz портали сизга яқиндан ёрдам беради!

▶️ https://youtube.com/shorts/FrgqjeJAXMI?feature=share

Барча янгиликлар

Алишер Навоий туғилган кунига бағишлаб: ёзувчилар учун электрон давлат хизматларини тақдим этамиз 📜

9 февраль — Алишер Навоий, буюк ўзбек шоири ва файласуфи таваллуд топган кун. Бугун биз ёзувчилар ва нашриётчиларга ўз асарларини кенг аудиторияга тақдим этишда ёрдам берувчи замонавий имкониятларни эслатиб ўтмоқчимиз. 📖

09.02.2025
❗️ Овчилик гувоҳномасини онлайн олиш мумкин!

💥 Овчилик билан шуғулланишни истаган жисмоний шахсларнинг my.gov.uz портали орқали овчилик гувоҳномасини олиши янада осонлашди!

03.02.2025
⚡️ My.gov.uz орқали давлат хизматлари учун тўлов қилиш янада қулайлашди!

💰Эндиликда портал фойдаланувчилари пуллик давлат хизматлари учун тўловларни Uzum Bank иловаси орқали ёки Uzum Nasiyaда муддатли тўлов асосида қулай амалга оширишлари мумкин!

31.01.2025
🚗 800 000 га яқин ҳайдовчи онлайн лицензия олди❗️

📱 my.gov.uz портали орқали йўловчи ва юк ташиш учун лицензия олиш жараёни осон ва қулай эканига сиз ҳам гувоҳ бўлинг!

30.01.2025
Осон парол қўйманг❗️

⌨️ Хакерлар вақти-вақти билан миллионлаб паролларни ўз ичига олган маълумотлар базасини оммавий эълон қилиб юборишмоқда. Мутахассислар паролларни имкон қадар тез-тез ўзгартириб туришни ва мураккабини танлашни тавсия этишади.

29.01.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг