image

❗️my.gov.uz да рақамли сервислардан фойдаланиш имконияти яратилади

08.01.2025

📝 Ҳукумат қарори билан 2025-йил 1-июлдан бошлаб "Рақамли ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади. 

📱 Бунда my.gov.uz да ушбу рақамли сервислардан фойдаланиш имконияти яратилади ва улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий тартибда қабул қилинади.

🗂 Рақамли сервисларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропортларда ички рейсларни рўйхатдан ўтказишда ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи поездларга чиқишда, давлат, корпоратив ва бошқа хизматларни кўрсатиш, шу жумладан, электрон хизмат кўрсатиш ҳамда фуқароларни қабул қилишда тегишли ҳужжатларни тақдим этишни талаб қиладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларда талаб этилмайди.

Барча янгиликлар

Азиз Ватан ҳимоячилари❗️

Сизларни 14-январ – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 33 йиллиги билан Рақамли ҳукумат маркази жамоаси номидан чин қалбдан муборакбод этамиз!

14.01.2025
❗️Эндиликда меҳнат шартномалари электрон шаклда тузилади!

🟡 Ҳукумат қарорига мувофиқ иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат шартномалари “Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ) орқали электрон тарзда расмийлаштирилади.

13.01.2025
🔐 Мулкингизни қўриқлаш хизматига топширмоқчимисиз?

🧑‍💻Жисмоний ва юридик шахслар ўз мулкларини қўриқлаш хизматига топшириш учун my.gov.uz орқали онлайн ариза беришлари мумкин. Бунинг учун тўлов ундирилмайди.

13.01.2025
🔵Уйдан чиқмаган ҳолда пенсия миқдорини билиш мумкин!

📲my.gov.uz портали орқали "SMS-ПEНСИЯ" хизматига телефон рақамини онлайн улаш имкониятидан фойдаланинг (рақамингиз ўзгарган бўлса, янгисини киритинг).

11.01.2025
📣Эълон!

📱 Ягона интерактив давлат хизматлари портали ахборот тизимларида навбатдан ташқари профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан my.gov.uz порталининг Мобил иловасидан фойдаланишда узилишлар кузатилиши мумкин.

10.01.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг