🟡 Ҳукумат қарорига мувофиқ иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат шартномалари “Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ) орқали электрон тарзда расмийлаштирилади.
🧑💻 Ходимлар имзоланган электрон меҳнат шартномасини Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетидан юклаб олишлари мумкин.
✅ Барча иш берувчилар ЯММТ платформаси орқали электрон меҳнат шартномаларини тузиши ва унда қоғоз шартномаларни рўйхатдан ўтказиши шарт.
❗️ Давлат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамда штат жадвали махфий бўлган иш берувчилар бундан мустасно.