Сизларни 14-январ – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 33 йиллиги билан Рақамли ҳукумат маркази жамоаси номидан чин қалбдан муборакбод этамиз!
🟡 Бугунги қутлуғ айёмда Сизларнинг тимсолингизда халқимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш йўлида туну кун хизмат қилаётган барча ҳарбий хизматчилар, Ватан сарҳадларини мардонавор қўриқлаётган жасур ўғлонларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
✨ Мардлик, жасурлик ва фидойилик каби олийжаноб фазилатларни ўзида мужассам этган Сиз азизларнинг хизматларингиз ҳар қандай таҳсин ва олқишларга лойиқдир.
🎉 Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, хотиржамлик ва фаровонлик тилаймиз. Юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги шарафли хизматингизда улкан зафарлар ёр бўлсин!