Мамлакатимизда фаолият юритаётган барча божхона ходимларини касб байрами билан табриклаймиз ҳамда уларга машаққатли фаолиятларида куч-қувват ва сиҳат-саломатлик тилаймиз.
Ўз навбатида, myGov электрон хизматлар билан божхона соҳаси фаолиятини янада қулайлаштиради:
- Товарларни электрон декларациялаш. 📦
- Базавий ҳисоблаш миқдори ошганда ҳамда амал қилиш муддати тугаши муносабати билан божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатни янгилаш. 🛠️
- Чет эл товарларининг ҳаракатига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш ҳақида хабарнома бериш. 📄
- Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасидан фойдаланиш учун рухсатнома. 🚛
Меҳнатингиз ҳар доим эътироф ва ҳурмат билан тақдирлансин! 🎖️