Уйингизни ортиқча оворагарчиликсиз ижарага беринг
Агар мулкингизни қонуний тарзда ижарага бермоқчи бўлсангиз, биз таклиф этаётган хизмат айнан сиз учун!
Ундан ўринли фойдаланганлар оёқларига тиним бериб, асабларини асрашга муваффақ бўлади.
Йўқса, солиқ қўмитасига югуриш, бир талай ҳужжатлар тўплаш керак. Мабодо иш битмаса, эртасига ҳам шу муаммо давом этади...
My.gov.uz портали тақдим этган имкониятдан фойдаланганлар эса бундай оворагарчиликлардан қутулади.
Бунинг учун фойдаланувчи Ягона порталдан рўйхатдан ўтган бўлиши лозим.
Унутманг, жараёнда ҳар икки томон, яъни ИЖАРАГА БЕРУВЧИ ва ИЖАРАГА ТУРУВЧИ шахслар қатнашади.
Эътиборлиси, хизматдан фойдаланишни бошлашингиз билан экранга сиз ҳақингиздаги маълумотлар автомат тарзда чиқиб келади.
My.gov.uz билан ҳаётингизни режалаштириш анча қулай. Шундай экан, бизнинг хизматлардан фойдаланинг.
Мазкур хизмат видео қўлланмасига ҳавола: https://youtu.be/VRapI2LrzfE