image

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун электрон ариза юбориш мумкинми?

10.08.2021

Бу — ҳозирги кунда энг кўп берилаётган саволлардан бири. Чунки яна беш ойдан сўнг эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари яроқсиз бўлиб қолади.

Уни тезроқ янгисига алмаштириш лозим. Саволга жавоб — албатта, мумкин!

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги турдагисига алмаштириш учун онлайн ариза юбориш имконияти мавжуд.

Шунингдек, янги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўловни электрон тарзда амалга оширса бўлади. Ягона портал орқали ариза юборгач, давлат хизматлари марказларида ишингиз жуда тез битади.

Ўзингиз билан қуйидаги ҳужжатларни олишни унутманг: Фуқаролик паспорти; Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон; Янги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи тўлов қоғози.

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг