image

Эмланганликни тасдиқловчи электрон сертификатни қандай олиш мумкин?

17.08.2021

Эмланганликни тасдиқловчи электрон сертификатни қандай олиш мумкин?

Агар биз жамоат жойларига бехавотир боришни, саёҳатларга хотиржам чиқишни, аввалги гўзал турмуш тарзимизга қайтишни истасак, аввало, коронавирусга қарши эмланишимиз зарур!

Ахир, вирусдан ҳимояланиш ва уни енгишнинг энг ишончли усули вакцинациядир! 

Ягона портал орқали “Коронавирусга қарши эмлаш”га электрон тарзда навбатга туриш ва эмлаш тўлиқ якунлангач тегишли сертификатни юклаб олиш янада ишончли ҳамда хавфсиздир. 

CОВИД-19га қарши эмлаш босқичларидан тўлиқ ўтган шахслар махсус сертификат билан давлат муассасалари, ресторан ва оммавий тадбирларга ташриф буюришлари мумкин. 

Шу ўринда яна бир қулайлик яратилгани ҳақида хабар бермоқчимиз:
 
Эндиликда мазкур хизматдан my.gov.uz мобил иловаси орқали ҳам фойдаланиб, исталган вақтда навбатга ёзилиш ва электрон сертификатни юклаб олиш имконияти мавжуд.

Барча янгиликлар

❗️Ота-оналар учун ажойиб қулайлик! 

📱Эндиликда my.gov.uz портали орқали фарзандингизнинг руҳий касалликлар ёки наркология диспансери ҳисобида туриш-турмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларни юклаб олишингиз мумкин. Бу турдаги маълумот хорижий элчихоналарга тақдим этиш, хусусий таълим муассасаларига ўқиш киришда ёки бошқа ҳолатларда талаб қилиниши мумкин. 

04.11.2024
📣Эълон!

⚙️ Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан “Toza Makon-billing” дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 23:50 гача техник-профилактик ишлар олиб борилиши муносабати билан my.gov.uz орқали чиқинди хизмати учун шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олиш ва абонент тўғрисидаги маълумотларни ўзгартиришда вақтинчалик техник узилишлар кузатилишини мумкин.

01.11.2024
Кўчмас мулкга оид янгиликлардан хабардормисиз❗️

🏠 Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024-й.) эълон қилинди ҳамда мазкур Қонунга асосан фуқаролар ҳеч қаерга мурожаат қилмаган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ер участкаларига бўлган ҳуқуларни эътироф этишлари мумкин. Бунда, Кадастр агентлиги ходимлари ва ишчи гуруҳ тасдиқланган режа графикка асосан фуқарони уйига ўзлари келишади. Бу жараёнлар жорий йилнинг 5 ноябридан бошланади.

31.10.2024
✅ Илтимос, қисқа сўровномани тўлдиринг

Ҳурматли фойдаланувчилар! Сизларни қисқа сўровномани тўлдиришга таклиф қиламиз ва бизга иловамизни сиз учун янада қулай ва фойдали қилишда ёрдам беришингизни сўраймиз!

30.10.2024
⚡️ Талабгорларга қулайлик!

🟡 Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган чет тили ҳамда умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш тест синовларида узрли сабабларга кўра қатнаша олмаган талабгорлар тўловни энди my.gov.uz портали орқали мурожаат йўллаган ҳолда қайтариб олишлари мумкин.

22.10.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда)

Call-center:
1242 1148

Авторизациядан ўтинг