Ёшлар учун қандай қулайликлар бор?
Янги Ўзбекистонни барпо этишда азму шижоатли ёшлар энг катта кучдир.
"Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да Ягона интерактив давлат хизматлари порталида талаба-ёшлар, мустақил ҳаётга қадам қўяётган йигит-қизлар учун бир қанча хизматлар ва қулайликлар яратилган.
Жумладан:
- Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш
- Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб беришга ариза юбориш
- Талаба ўқиш жойидан маълумотнома олиш (ОТМдан)
- Никоҳни қайд этиш учун ФҲДЁ органига ариза юбориш
- Хорижий давлатда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш учун ариза юбориш
- Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш
- Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун электрон ариза юбориш
- Юридик техникумига ўқишга кириш учун ариза юбориш
- Абитуриентни онлайн рўйхатдан ўтказиш