image

Янги қулайлик!

25.11.2021

Янги қулайлик! 

Автотранспортингизни «техкўрик»дан ўтказмоқчимисиз? Манзил шу ерда

“Машинамнинг техпаспортини янгилаш учун тегишли давлат органига борганимда, энди техкўрик хусусий секторга ўтгани, узоғи соат 17:00 гача улгурсам, ишим бугуннинг ўзида битишини айтишди. Соатимга қарасам – 16:10. Улгураман, дедиму йўлга чиқдим. Лекин қаерга боришни билмай тўхтаб қолдим. Телефон орқали электрон қидирув бердим, натижа йўқ. Хуллас, Тошкентнинг чорак қисмини айланиб, ниҳоят топдим. Соат эса аллақачон беш...”

Бундай вазият кўпчиликка танишдир?! Ўша пайтда нафақат кетказган ёқилғинг, балки бекор ўтган вақтингга ҳам ачинасан одам, тўғрими?

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида яратилган янги қулайлик эса автомобиль бошқарадиганларга маъқул келиши шубҳасиз.

Энди фуқароларимиз юридик шахслар томонидан М1 тоифадаги автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш лабораториялари жойлашган манзиллар, локациялар ҳамда боғланиш учун телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотларни my.gov.uz орқали олиш имкониятига эга.

Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сонли қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги автотранспорт воситаларини тадбиркорлик субъектлари томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланган.

Барча янгиликлар

📱 Болани мактабдан мактабга онлайн кўчириш мумкин

👨‍🏫Мактабларда кузги таътил давом этмоқда. Турли сабаблар билан фарзандини бошқа мактабга кўчириш истагида бўлган ота-оналар бу жараённи айни таътил вақтида, II- чорак дарслари бошланмасидан ҳал қилишни режалаштиришади.

05.11.2024
❗️Ота-оналар учун ажойиб қулайлик! 

📱Эндиликда my.gov.uz портали орқали фарзандингизнинг руҳий касалликлар ёки наркология диспансери ҳисобида туриш-турмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларни юклаб олишингиз мумкин. Бу турдаги маълумот хорижий элчихоналарга тақдим этиш, хусусий таълим муассасаларига ўқиш киришда ёки бошқа ҳолатларда талаб қилиниши мумкин. 

04.11.2024
📣Эълон!

⚙️ Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан “Toza Makon-billing” дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 23:50 гача техник-профилактик ишлар олиб борилиши муносабати билан my.gov.uz орқали чиқинди хизмати учун шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олиш ва абонент тўғрисидаги маълумотларни ўзгартиришда вақтинчалик техник узилишлар кузатилишини мумкин.

01.11.2024
Кўчмас мулкга оид янгиликлардан хабардормисиз❗️

🏠 Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024-й.) эълон қилинди ҳамда мазкур Қонунга асосан фуқаролар ҳеч қаерга мурожаат қилмаган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ер участкаларига бўлган ҳуқуларни эътироф этишлари мумкин. Бунда, Кадастр агентлиги ходимлари ва ишчи гуруҳ тасдиқланган режа графикка асосан фуқарони уйига ўзлари келишади. Бу жараёнлар жорий йилнинг 5 ноябридан бошланади.

31.10.2024
✅ Илтимос, қисқа сўровномани тўлдиринг

Ҳурматли фойдаланувчилар! Сизларни қисқа сўровномани тўлдиришга таклиф қиламиз ва бизга иловамизни сиз учун янада қулай ва фойдали қилишда ёрдам беришингизни сўраймиз!

30.10.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда)

Call-center:
1242 1148

Авторизациядан ўтинг