image

“Автомобиль тарихи” хизмати йўлга қўйилмоқда

03.12.2021

“Автомобиль тарихи” хизмати йўлга қўйилмоқда

“Автомобиль тарихи” маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳага кўра, Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП (my.gov.uz) ҳамда турли веб-сайт ва онлайн платформалар орқали автомототранспорт воситаларига берилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси орқали “автомобиль тарихи”га оид қуйидаги маълумотларни автоматик тарзда олиш хизмати жорий этилмоқда, жумладан:

  • автотранспорт воситасининг агрегат маълумотлари, тахминий юрган масофаси;
  • автотранспорт воситасининг гаровда эканлиги ёки унга нисбатан тақиқ мавжуд/мавжуд эмаслиги тўғрисидаги;
  • фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар (ишончнома, ижара, ҳадя, олди-сотди шартномаси, мерос ва бошқалар) тузилганлиги;
  • йўл транспорт ҳодисаси содир этилганлиги;
  • автотранспорт воситасига йўловчи ташиш бўйича лицензия варақаси олинганлиги (олинмаганлиги) ҳақидаги маълумотлар;
  • божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар.

Қайд этиш керакки, берилаётган маълумотлар ахборот характерига эга бўлиб, келгусида расмий ҳаракатларни амалга ошириш учун асос бўлмайди.

Шахсга доир маълумотларнинг кафолатланишини таъминлаш мақсадида, маълумотларда мулк эгаси ҳақидаги шахсий маълумотлар, шунингдек тезкор-қидирув, мудофаа ва хавфсизликка оид автотранспорт воситаларига оид маълумотлар акс эттирилмайди.

Хизмат ихтиёрий равишда, муайян ҳақ эвазига (БҲМнинг 20 фоизи) кўрсатилади.

Ушбу хизмат иккиламчи бозорда автомобиль савдосида фирибгарлик ҳолатларининг олдини олишда ёрдам беради.

Лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг!

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг