"mGovAward 2021" танлови!
2021 йил 11 декабрь куни мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этувчи "mGovAward 2021" давлат мобил иловаларини ишлаб чиқиш бўйича республика танловининг иккинчи тўлқинининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Танлов ҳақида:
"mGovAward 2021" кенг кўламли республика танлови бўлиб, унда иштирокчилар қуйидаги 8 та йўналишдан бири бўйича мобил илова ишлаб чиқиши зарур:
1. Таълим;
2. Соғлиқни сақлаш;
3. Туризм;
4. Транспорт ва логистика;
5. Тадбиркорлик;
6. Экология ва тоза энергия;
7. Молия ва солиқлар;
8. Қонунчилик.
Танловда Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабалари, шунингдек, умумтаълим ва ўрта махсус мактаб ўқувчилари иштирок этишлари мумкин.
Танловда қатнашиш учун жамоани йиғиш, рўйхатдан ўтиш ва лойиҳа ҳақида видео тақдим этиш керак.
Батафсил: https://clck.ru/ZJsZJ