image

Биласизми?

14.12.2021

Чегирмага ҳақли шахслар бор!

Ҳамма ҳам Ягона портал (my.gov.uz)дан фойдаланишда кимлар учун чегирмалар борлигини билишмаса керак.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).

Давлат хизматлари марказлари, «Лицензия» ахборот тизими ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан уч иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, ариза берувчиларнинг мурожаатларига асосан, хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи уларга бир иш кунида қайтарилади.

Барча янгиликлар

MyGov мобил иловасининг янги талқинида янги имкониятлар!

Ҳурматли фойдаланувчи, илованинг янгиланган 3.2.81 талқини фойдаланишга таклиф этилмоқда.

22.05.2024
my.gov.uz – «Йил бренди 2023» ғолиби!

my.gov.uz “Йил бренди 2023” танловида Ўзбекистон истеъмолчиларининг овоз бериш натижаларига кўра ғолиб бўлди.

21.05.2024
Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин

My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин

09.05.2024
My.gov.uz порталидан ажойиб янгилик

Энди сиз энг талабгир бўлган “Руҳий касалликлар” ёки “Наркология” диспансерларидан маълумотномаларни ҳеч қандай ариза тўлдирмасдан олишингиз мумкин.

29.04.2024
Ўзини ўзи банд қилган шахс пенсияга чиқа оладими?

Президент қарорига кўра (ПҚ-4742) фуқаролар белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари (340 минг сўм)да ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йиллик иш стажи ҳисобланади.

24.04.2024