Биласизми?
Талабаларни ижарага қўяётган фуқаролар учун янгилик
Ҳозирги кунда ижарага уй излаган ёки яхши ижарачи келишини кутаётганлар кўп. Бу, айниқса, талабаларнинг энг оғриқли нуқтаси...
Яқин-яқингача ижара шартномасини тузиш учун ҳар иккала томон солиқ органларига боришга мажбур эди. Мазкур хизматнинг электрон тарзда йўлга қўйилиши эса одамларнинг вақти ва нақди тежалишига олиб келди.
Бугун ушбу шартномани Ягона портал орқали рўйхатдан ўтказганлар унинг аҳоли учун катта енгиллик бўлганини таъкидлашмоқда. Чунки хизмат бепул ва ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди. Жараёнлар автоматлаштирилгани ҳисобига натижа ҳам бир зумда.
Яна бир қулайлиги – хизматдан фойдаланишда электрон рақамли имзо талаб этилмайди.
Бу бир нечта талабани ижарага қўяётган фуқаролар учун яхши янгилик, назаримизда. Ахир, ҳаммаси қонуний бўлса, ҳеч ким сизни безовта қилмайди.
Шу масала устида бош қотираётганларга эса махсус видеоқўлланмамиз қўл келади: http://link.egov.uz/7547