Агар уйингизга номаълум шахслар рўйхатга туриб олган бўлса, нима қилишни биласизми?
Уйингизда кимлар рўйхатда турганини билиш учун тегишли ташкилотга бориш шарт эмас.
Бунинг учун:
- My.gov.uz сайтига кириш
- "Шахсий кабинет"га ўтиш
- «Фуқаролик» бўлимини танлаш
- “Доимий яшаш жойида яшовчилар рўйхатини тўғрилатиш учун сўров юбориш” тугмасини босиш керак.
Агар хонадонингизда нотаниш шахслар рўйхатга олинганини аниқласангиз, шу манзилнинг ўзидаёқ ўчиришга электрон мурожаат юборишингиз мумкин.
Хизмат ҳақида батафсил видеойўриқнома да танишинг.