image

2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан қуйидаги маълумотларни ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди

04.01.2022

2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан қуйидаги маълумотларни ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди:

  • тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;
  • лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;
  • давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни;
  • қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;
  • кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотларни;
  • жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;
  • олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;
  • жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;
  • жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;
  • фуқаро “Ёшлар дафтари” ёки “Аёллар дафтари”да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;
  • ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;
  • олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;
  • молиявий ҳисоботлар нусхаларини;
  • жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;
  • ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни.

Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юқоридаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг