image

Хорижга чиқиш биометрик паспортини «мй.гов.уз» орқали олиш тартиби белгиланди

06.01.2022

Ҳукумат қарори (5-сон, 05.01.2022-й.) билан Фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Маъмурий регламентга кўра, хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун фуқаролар аризани ўз хоҳишига кўра қуйидагилардан бирига бериши мумкин:

  • ИИВнинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига келган ҳолда;
  • давлат хизматлари марказларига келган ҳолда;
  • Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали.

Ариза беришда сўровнома тўлдирилади, сўровномада хато маълумотлар кўрсатилганда ёки ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганида, камчиликларни бартараф этиш учун ариза берувчига 5 иш куни берилади, хатолар бартараф этилмаса сўровнома рад этилади.

Ариза берувчи аризаси қабул қилинганлиги ва фотосуратга тушиш ҳамда қўл бармоқ электрон изларини олиш учун келиш куни ҳақида 1 иш кунида хабардор қилинади.

Хорижга чиқиш биометрик паспорти 10 иш кунида берилади.

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг