Мутафаккирлардан бири шундай деган экан: “Ватанпарвар – ўз ватани камолоти йўлида ўз халқига муҳаббати туфайли моли, куч-ғайрати тугул жонини ҳам аямайдиган, халқи ва ватанининг озодлиги, фаровонлиги учун бор будини фидо қилувчи инсондир”. Бундай ватанпарварлари бор юрт эса доимо тинч, осмони мусаффо, халқи аҳил, ризқи мўл, ҳаёти фаровон бўлади.
Биз Ўзбекистонимизнинг мана шундай ватанпарвар эр йигитлари, шонли Армияси, унинг сафларида хизмат қилаётган жасоратли ҳарбийларимиз билан ҳамиша фахрланамиз.
Улар борки, хонадонларимиз, юртимиз тинч ва обод, мамлакатимиз сарҳадлари дахлсиздир!
Яна бир бор байрамингиз билан, азиз Ватанимиз ҳимоячилари!
Барчангизга мустаҳкам соғлик, ҳар қадамда ҳушёрлик ва огоҳлик тилаб, оилавий бахт ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин деб қоламиз!!!