image

Эмланганлик сертифатини олганлар учун танлов.

14.01.2022

Бош ютуқ – автомобиль 

2022 йилнинг январь, февраль ва март ойларида эмланганлик сертификатини олган фуқаролар ўртасида қимматбаҳо ютуқли ўйин (бош соврин — автомобиль) ташкил этилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Мурожаатномасида айтилган эди.

Бугун Вазирлик ушбу Мурожаатномага қўшимча изоҳ қолдирган. Унга кўра, матнда кўрсатилган муддатлардан аввал коронавирус инфекциясига қарши эмланганлик сертификатини олган фуқароларимиз ҳам шу йилнинг февраль ойидан бошлаб ўтказиладиган мазкур ютуқли ўйинда иштирок этишлари мумкин.

Эмлаш масалалари бўйича мурожаат учун телефон рақами: 78-888-01-01.

Ёдда тутинг!

Азиз юртдошлар, айни вазиятда СОВИД-19га эмлашга ёзилиш, ҳолатни текшириш ва тегишли сертификатни олишнинг энг қулай ва хавфсиз йўли бу мазкур хизматдан электрон тарзида – Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали фойдаланишдир.

Батафсил: https://youtu.be/iXzkZvxIsXs

Барча янгиликлар

Ўзбекистон байроғи – ғуруримиз рамзидир!

Миллат байроғи – шунчаки мато бўлаги ёки кичик бир тимсол эмас, у ғуруримиз, ҳамжиҳатлигимиз, фаровон келажакка интилишимиз рамзидир. Унда бой тарихимиз, маданиятимиз ва анъаналаримиз мужассам.

18.11.2024
📱 Болани мактабдан мактабга онлайн кўчириш мумкин

👨‍🏫Мактабларда кузги таътил давом этмоқда. Турли сабаблар билан фарзандини бошқа мактабга кўчириш истагида бўлган ота-оналар бу жараённи айни таътил вақтида, II- чорак дарслари бошланмасидан ҳал қилишни режалаштиришади.

05.11.2024
❗️Ота-оналар учун ажойиб қулайлик! 

📱Эндиликда my.gov.uz портали орқали фарзандингизнинг руҳий касалликлар ёки наркология диспансери ҳисобида туриш-турмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларни юклаб олишингиз мумкин. Бу турдаги маълумот хорижий элчихоналарга тақдим этиш, хусусий таълим муассасаларига ўқиш киришда ёки бошқа ҳолатларда талаб қилиниши мумкин. 

04.11.2024
📣Эълон!

⚙️ Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан “Toza Makon-billing” дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 23:50 гача техник-профилактик ишлар олиб борилиши муносабати билан my.gov.uz орқали чиқинди хизмати учун шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олиш ва абонент тўғрисидаги маълумотларни ўзгартиришда вақтинчалик техник узилишлар кузатилишини мумкин.

01.11.2024
Кўчмас мулкга оид янгиликлардан хабардормисиз❗️

🏠 Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024-й.) эълон қилинди ҳамда мазкур Қонунга асосан фуқаролар ҳеч қаерга мурожаат қилмаган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ер участкаларига бўлган ҳуқуларни эътироф этишлари мумкин. Бунда, Кадастр агентлиги ходимлари ва ишчи гуруҳ тасдиқланган режа графикка асосан фуқарони уйига ўзлари келишади. Бу жараёнлар жорий йилнинг 5 ноябридан бошланади.

31.10.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда)

Call-center:
1242 1148

Авторизациядан ўтинг