image

“Ижро ҳужжати бўйича қарздорликни текшириш” нега керак?

24.01.2022

Умра сафарига отланган бир юртдошимиз ҳамма ҳужжатларини тўғрилаб, қўлига билетини олдим деганида, унинг номига “йўқ жойдан” катта қарздорлик чиқиб келибди. Аниқлаштирса, бу қачонлардир унга тегишли бўлган, бироқ янги эгаси ўз номига тўлиқ расмийлаштирмаган хизмат иншоотининг йиллар давомида тўпланиб қолган тўловлари экан...

Агар билсангиз, ижро ҳужжати бўйича қарздорлик юзага келиб, қарздорга нисбатан ижро иши қўзғатилса, суд томонидан унинг чет элга чиқиши тақиқланиши ёки мол-мулки хатланиши мумкин. Яъни қарздор муаммони тезроқ ҳал қилмаса, чет элга чиқолмайди.

Бу каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш учун my.gov.uz да “Ижро ҳужжати бўйича қарздорликни текшириш” хизмати жорий этилган.

Мажбурий ижро бюросига ўтказилган қарздорлик мавжуд ёки йўқлиги ҳақида олдиндан хабардор бўлиш, сиз томонингиздан нотўғри деб топилган қарздорлик ҳақида батафсил маълумот олиш ҳамда масъул ижрочилар билан боғланиб, хатоликни бартараф этиш учун хизматдан фойдаланиб кўринг.

Бунинг учун сиздан ҳеч қандай маълумот ҳам, харажат ҳам талаб этилмайди.

Батафсил маълумот билан қуйидаги видеойўриқнома орқали танишинг: https://youtu.be/G2JtvgVs60k

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг