Эндиликда Мавзули сўровлар онлайн ижро этилади
Архив билан боғлиқ мавзули сўровларга мулкий ҳуқуқлар, турар жойлар, алоҳида фактлар, воқеалар, маълумотлар, шунингдек насл-насабни аниқлаш (тасдиқлаш) кабилар киради.
Масалан, булар орасида кўчмас мулкни сотиш ёки бошқанинг номига расмийлаштириш масаласи долзарброқдир. Яъни қачонлардир мазкур масалалар бўйича Нотариусларга мурожаат қилганингизда, улар қўлингиздаги эски, сарғайиб кетган ҳужжатга ишонч билдирмаслиги ва уни архив маълумотлари асосида тасдиқлаб келишингизни айтиши мумкин. Ёки ҳужжат қўлингизда умуман бўлмаганда ҳам ушбу хизмат сизга асқатади.
Ягона портал туфайли бу жараёнлар автоматлашди. Яъни сиз уйдан чиқмаган ҳолда ҳам my.gov.uz ёрдамида архив хизматларидан фойдаланишингиз мумкин.
Бунинг учун қуйидаги https://my.gov.uz/uz/service/517 манзилга ўтишингиз кифоя.
Хизмат бўйича видеойўриқнома: https://youtu.be/JwGlXk3qJLc