image

Ҳурматли мактаб битирувчиси, 16 ёшга тўлдингизми?

29.03.2022

ID карта олдингизми?..

Ҳозирги кунда абитуриентларнинг Олий таълим муассасаларига топширадиган ҳужжатлари my.gov.uz ва Давлат тест маркази сайтлари орқали онлайн қабул қилинмоқда. Аввалгидек таълим муассасаларига овора бўлиб бориш, узундан-узоқ навбатларда туриш йўқ энди.

Абитурентлар ҳужжатларини масофадан топшириш учун дастлаб Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) да рўйхатдан, сўнгра my.gov.uz да авторизациядан ўтадилар.

Шу ўринда яна бир қулайликни эслатиб ўтамиз, ID карта олганлар id.egov.uz тизимида автоматик тарзда рўйхатдан ўтган бўлишади.

2021 йилда my.gov.uz орқали 77 мингдан ортиқ абитурентларнинг аризалари қабул қилинган.

Маълумот ўрнида:
Халқ таълими вазирлиги берган маълумотларга кўра, жорий ўқув йилида мактабларни 390 мингдан ортиқ ўқувчи битиради. Бугунги кунда электрон маълумотлар базаси attestat.uzedu.uz сайтида 16 ёшга тўлган 122 мингдан зиёд битирувчи (31%) ID карта (паспорт) олмаган.

Шундай экан, ота-оналар фарзандлари, яъни 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларининг ўз вақтида ID карта олишларини таъминлашлари лозим.

ID карта олиш учун 16 ёшга тўлган битирувчилар Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари ёки давлат хизматлари марказларига мурожаат этишлари мумкин.

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг