image

Профилактика инспекторларининг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаси оширилмоқда

05.04.2022

Жорий йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази мутахассислари томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда йиғилганларга тизим имкониятлари ва афзалликлари, яратилган қулайликлар тушунтирилиш баробарида айрим электрон давлат хизматларидан фойдаланиш амалда кўрсатиб ҳам берилди.

Хусусан, профилактика инспекторлари томонидан «маҳаллабай» ишлаш доирасида фуқаролар томонидан келиб тушаётган нафақа тайинлаш, ипотека кредитига давлат субсидиясини олишга ариза бериш, 16 ва ундан катта ёшдаги ногиронларни протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш талонини расмийлаштиришда тиббий хулоса олиш каби хизматлардан фойдаланиш имкониятлари тушунтириб берилди.

Давра суҳбати якунида профилактика инспекторлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Барча янгиликлар

Ўзбекистон байроғи – ғуруримиз рамзидир!

Миллат байроғи – шунчаки мато бўлаги ёки кичик бир тимсол эмас, у ғуруримиз, ҳамжиҳатлигимиз, фаровон келажакка интилишимиз рамзидир. Унда бой тарихимиз, маданиятимиз ва анъаналаримиз мужассам.

18.11.2024
📱 Болани мактабдан мактабга онлайн кўчириш мумкин

👨‍🏫Мактабларда кузги таътил давом этмоқда. Турли сабаблар билан фарзандини бошқа мактабга кўчириш истагида бўлган ота-оналар бу жараённи айни таътил вақтида, II- чорак дарслари бошланмасидан ҳал қилишни режалаштиришади.

05.11.2024
❗️Ота-оналар учун ажойиб қулайлик! 

📱Эндиликда my.gov.uz портали орқали фарзандингизнинг руҳий касалликлар ёки наркология диспансери ҳисобида туриш-турмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларни юклаб олишингиз мумкин. Бу турдаги маълумот хорижий элчихоналарга тақдим этиш, хусусий таълим муассасаларига ўқиш киришда ёки бошқа ҳолатларда талаб қилиниши мумкин. 

04.11.2024
📣Эълон!

⚙️ Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан “Toza Makon-billing” дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 23:50 гача техник-профилактик ишлар олиб борилиши муносабати билан my.gov.uz орқали чиқинди хизмати учун шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олиш ва абонент тўғрисидаги маълумотларни ўзгартиришда вақтинчалик техник узилишлар кузатилишини мумкин.

01.11.2024
Кўчмас мулкга оид янгиликлардан хабардормисиз❗️

🏠 Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024-й.) эълон қилинди ҳамда мазкур Қонунга асосан фуқаролар ҳеч қаерга мурожаат қилмаган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ер участкаларига бўлган ҳуқуларни эътироф этишлари мумкин. Бунда, Кадастр агентлиги ходимлари ва ишчи гуруҳ тасдиқланган режа графикка асосан фуқарони уйига ўзлари келишади. Бу жараёнлар жорий йилнинг 5 ноябридан бошланади.

31.10.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда)

Call-center:
1242 1148

Авторизациядан ўтинг