Ягона портал орқали фуқаролар ўзларига ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотларни олишлари мумкин

2019-04-02 14:25:00

     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги 80-сон “Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида” қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир жисмоний шахс бўйича иш берувчилар томонидан давлат солиқ органларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботи таркибида белгиланган тартибда электрон шаклда тақдим этилиши ўрнатилган.
     Шундан келиб чиқиб, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида фуқароларнинг ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотларни  ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган реестридан олиш хизмати ишга туширилди.

     Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг:  https://my.gov.uz/uz/accrued-wages/