Уйингизда рўйхатдан ўтиб яшаётганлар тўғрисида маълумотнома, яъни ўша сизга яхши таниш бўлган 17-формаси керакми?
Бу энди жуда осон!
Ушбу маълумотнома учун Ички ишлар бўлимларига бориш ва навбат кутиш шарт эмас. Уни my.gov.uz орқали масофадан туриб олиш имконияти яратилган.
My.gov.uz тизимига кириб, “Доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома” хизматини танланг ва маълумотномани онлайн шакллантиринг.
Хизмат автоматлаштирилган ва қисқа муддатда тақдим этилади.
My.gov.uz – давлат хизматларининг янгича кўриниши!
Хизматга ўтиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/372