image

Энди йўқотилган буюмларни онлайн топиш мумкин

21.04.2022

Шу кунларда керакли буюм ёки ҳужжатингизни йўқотиб қўйдингизми? Энди уни қаердан, қандай излашни билмаяпсизми?

Бунинг учун ортиқча бош қотирманг. Ҳозироқ my.gov.uz имкониятларидан фойдаланинг.

My.gov.uz орқали “Топилмалар, йўқолган буюмлар ва ҳужжатлар бўйича сўров юбориш хизмати”дан фойдаланиб, аризангизни қолдиринг.

Йўқотилган буюмингиз 2 ой мобайнида тегишли ахборот тизимлари орқали қидирилади.

Шу муддат ичида буюмингиз топилмаса, БҲМнинг 4 % миқдорида тўлов тўлаб, йўқолган ашё топилмаганлиги тўғрисида маълумотнома олишингиз мумкин.

Барча янгиликлар

Азиз Ватан ҳимоячилари❗️

Сизларни 14-январ – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 33 йиллиги билан Рақамли ҳукумат маркази жамоаси номидан чин қалбдан муборакбод этамиз!

14.01.2025
❗️Эндиликда меҳнат шартномалари электрон шаклда тузилади!

🟡 Ҳукумат қарорига мувофиқ иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат шартномалари “Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ) орқали электрон тарзда расмийлаштирилади.

13.01.2025
🔐 Мулкингизни қўриқлаш хизматига топширмоқчимисиз?

🧑‍💻Жисмоний ва юридик шахслар ўз мулкларини қўриқлаш хизматига топшириш учун my.gov.uz орқали онлайн ариза беришлари мумкин. Бунинг учун тўлов ундирилмайди.

13.01.2025
🔵Уйдан чиқмаган ҳолда пенсия миқдорини билиш мумкин!

📲my.gov.uz портали орқали "SMS-ПEНСИЯ" хизматига телефон рақамини онлайн улаш имкониятидан фойдаланинг (рақамингиз ўзгарган бўлса, янгисини киритинг).

11.01.2025
📣Эълон!

📱 Ягона интерактив давлат хизматлари портали ахборот тизимларида навбатдан ташқари профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан my.gov.uz порталининг Мобил иловасидан фойдаланишда узилишлар кузатилиши мумкин.

10.01.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг