image

1 июндан “Электрон ҳукумат”да қандай ўзгаришлар бўлади?

01.06.2022

2022 йил 1 июндан Ўзбекистон қонунчилигида кучга кирадиган электрон ҳукумат доирасидаги айрим ўзгаришларни эслатиб ўтамиз.

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар ОТМга кириш тестларида қатнашганлик учун ундириладиган тўловдан озод этилади.

Президент фармонига мувофиқ, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда ўтказиладиган кириш тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

Шунингдек, давлат хизматидан фойдаланишда ундириладиган тўловларни Марказларда жойлашган тижорат банклари шохобчасидан амалга оширганда икки фоизгача бўлган тижорат банкининг комиссия суммаси учун алоҳида тўлов ундирилмайди (бундан давлат божи тўловлари мустасно).

ЙИДХП орқали бир қатор давлат хизматларини кўрсатишда электрон рақамли имзо талаб этилмайди.

Президент фармонига асосан 38 турдаги давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилганда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

Қуйида my.gov.uz орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайдиган хизматлар рўйхати билан танишинг:

Хизматлар рўйхати

Барча янгиликлар

Ўзбекистон байроғи – ғуруримиз рамзидир!

Миллат байроғи – шунчаки мато бўлаги ёки кичик бир тимсол эмас, у ғуруримиз, ҳамжиҳатлигимиз, фаровон келажакка интилишимиз рамзидир. Унда бой тарихимиз, маданиятимиз ва анъаналаримиз мужассам.

18.11.2024
📱 Болани мактабдан мактабга онлайн кўчириш мумкин

👨‍🏫Мактабларда кузги таътил давом этмоқда. Турли сабаблар билан фарзандини бошқа мактабга кўчириш истагида бўлган ота-оналар бу жараённи айни таътил вақтида, II- чорак дарслари бошланмасидан ҳал қилишни режалаштиришади.

05.11.2024
❗️Ота-оналар учун ажойиб қулайлик! 

📱Эндиликда my.gov.uz портали орқали фарзандингизнинг руҳий касалликлар ёки наркология диспансери ҳисобида туриш-турмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларни юклаб олишингиз мумкин. Бу турдаги маълумот хорижий элчихоналарга тақдим этиш, хусусий таълим муассасаларига ўқиш киришда ёки бошқа ҳолатларда талаб қилиниши мумкин. 

04.11.2024
📣Эълон!

⚙️ Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан “Toza Makon-billing” дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 23:50 гача техник-профилактик ишлар олиб борилиши муносабати билан my.gov.uz орқали чиқинди хизмати учун шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олиш ва абонент тўғрисидаги маълумотларни ўзгартиришда вақтинчалик техник узилишлар кузатилишини мумкин.

01.11.2024
Кўчмас мулкга оид янгиликлардан хабардормисиз❗️

🏠 Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024-й.) эълон қилинди ҳамда мазкур Қонунга асосан фуқаролар ҳеч қаерга мурожаат қилмаган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ер участкаларига бўлган ҳуқуларни эътироф этишлари мумкин. Бунда, Кадастр агентлиги ходимлари ва ишчи гуруҳ тасдиқланган режа графикка асосан фуқарони уйига ўзлари келишади. Бу жараёнлар жорий йилнинг 5 ноябридан бошланади.

31.10.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда)

Call-center:
1242 1148

Авторизациядан ўтинг