2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Aбитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.
Бунинг учун абитуриент my.gov.uz нинг “Aбитуриентни онлайн рўйхатдан ўтказиш” хизмати орқали рўйхатдан ўтган телефон рақами ва паролини киритиб, рухсатномани онлайн юклаб олади.
Эслатиб ўтамиз!
Жорий йилда тест синовлари 8-августдан бошланади. Шуни инобатга олиб, рухсатномаларни
7-августга қадар юклаб олишингизни тавсия қиламиз.
Aбитуриентлар тест синовларига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари шарт.
Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.
My.gov.uz – абитуриентларга омад тилайди!

Aбитуриентлар диққатига! My.gov.uz орқали имтиҳонга кириш рухсатномаларини юклаб олинг!
04.08.2022
Барча янгиликлар


🌿 Экология — бизнинг келажагимиз! 🌱
2025 йил Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йили деб эълон қилинди ва бу сайёрамизга ғамхўрлик қилишни бугундан бошлаш учун ажойиб имконият! 🌍
06.03.2025
Алишер Навоий туғилган кунига бағишлаб: ёзувчилар учун электрон давлат хизматларини тақдим этамиз 📜
9 февраль — Алишер Навоий, буюк ўзбек шоири ва файласуфи таваллуд топган кун. Бугун биз ёзувчилар ва нашриётчиларга ўз асарларини кенг аудиторияга тақдим этишда ёрдам берувчи замонавий имкониятларни эслатиб ўтмоқчимиз. 📖
09.02.2025
❗️ Овчилик гувоҳномасини онлайн олиш мумкин!
💥 Овчилик билан шуғулланишни истаган жисмоний шахсларнинг my.gov.uz портали орқали овчилик гувоҳномасини олиши янада осонлашди!
03.02.2025
⚡️ My.gov.uz орқали давлат хизматлари учун тўлов қилиш янада қулайлашди!
💰Эндиликда портал фойдаланувчилари пуллик давлат хизматлари учун тўловларни Uzum Bank иловаси орқали ёки Uzum Nasiyaда муддатли тўлов асосида қулай амалга оширишлари мумкин!
31.01.2025