“Электрон ҳукумат” тизимларига киришда шахсни идентификациялаш ва тасдиқлашнинг янги модули – Mobile ID (мобил телефон орқали) синов тартибида ишга тушди.
Энди ушбу модул ёрдамида фуқаролар доимо ёнида олиб юрувчи мобил телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиб, барча давлат хизматларидан (молиявийдан ташқари) Электрон рақамли имзосиз (ЭРИ) фойдаланишлари мумкин. Фақат бунинг учун смартфонимизга my.gov.uz мобил иловаси юклаб олинган бўлиши керак.
Эслатиб ўтамиз!
МйГов иловаси Google Play ва App Store орқали рўйхатдан ўтиш мутлақо бепул!
Ўзбекистонда Mobile ID дан фойдаланиш бошланди!
07.09.2022
Барча янгиликлар
Миллат байроғи – шунчаки мато бўлаги ёки кичик бир тимсол эмас, у ғуруримиз, ҳамжиҳатлигимиз, фаровон келажакка интилишимиз рамзидир. Унда бой тарихимиз, маданиятимиз ва анъаналаримиз мужассам.
18.11.2024👨🏫Мактабларда кузги таътил давом этмоқда. Турли сабаблар билан фарзандини бошқа мактабга кўчириш истагида бўлган ота-оналар бу жараённи айни таътил вақтида, II- чорак дарслари бошланмасидан ҳал қилишни режалаштиришади.
05.11.2024📱Эндиликда my.gov.uz портали орқали фарзандингизнинг руҳий касалликлар ёки наркология диспансери ҳисобида туриш-турмаслиги тўғрисидаги маълумотномаларни юклаб олишингиз мумкин. Бу турдаги маълумот хорижий элчихоналарга тақдим этиш, хусусий таълим муассасаларига ўқиш киришда ёки бошқа ҳолатларда талаб қилиниши мумкин.
04.11.2024⚙️ Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан “Toza Makon-billing” дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 23:50 гача техник-профилактик ишлар олиб борилиши муносабати билан my.gov.uz орқали чиқинди хизмати учун шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олиш ва абонент тўғрисидаги маълумотларни ўзгартиришда вақтинчалик техник узилишлар кузатилишини мумкин.
01.11.2024🏠 Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ-937-сон, 05.08.2024-й.) эълон қилинди ҳамда мазкур Қонунга асосан фуқаролар ҳеч қаерга мурожаат қилмаган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ер участкаларига бўлган ҳуқуларни эътироф этишлари мумкин. Бунда, Кадастр агентлиги ходимлари ва ишчи гуруҳ тасдиқланган режа графикка асосан фуқарони уйига ўзлари келишади. Бу жараёнлар жорий йилнинг 5 ноябридан бошланади.
31.10.2024