image

Автотранспортни бошқариш учун электрон ишончнома

08.09.2022

My.gov.uz орқали автотранспортни бошқариш учун электрон ишончнома расмийлаштириш хизмати ишга туширилди!

Энди ишончнома расмийлаштириш учун нотариал идора излаб юриш, ҳужжатни тасдиқлатиш учун навбатларда туриш шарт эмас. Барча жараёнлар онлайн амалга оширилади.

Ҳужжат унутиб қолдирилганида ҳам муаммо юзага келмайди. Чунки электрон ишончномалар ЙПХ ходимлари томонидан онлайн текширилади. Електрон ишончнома учун алоҳида тўлов тартиби (давлат божи – БҲМ нинг 3 баравари – 900 минг сўм) белгиланган. Бунда давлат божи:

1 ойгача бўлган муддатга – 10 % (90 минг сўм);
6 ойгача бўлган муддатга – 50 % (450 минг сўм);
3 йилгача бўлган муддатга – 100 % (900 минг сўм миқдорида) ундирилади.

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг