2022-йилнинг 24-26-октябр кунлари Самарқанд шаҳрида яна бир катта тадбир – Ахборот коммуникатсия технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтади.
Ташриф буюрувчилар ҳафталик доирасида АКТ Саммити, бир қатор долзарб мавзулардаги форум ва семинарлар, шунингдек, “ICTEXPO” халқаро ИТ кўргазмасида иштирок этишлари мумкин.
Тадбирга АҚШ, Европа ва Осиё давлатларидан бир қатор экспертлар таклиф этилган.
Ҳафталикка ташриф буюрувчилар АКТ соҳасидаги сўнгги янгиликлардан бохабар бўлишлари, рақамлаштириш бўйича бугунги кундаги тенденсиялар ва БМТнинг 2022-йилги электрон ҳукумат рейтинги тақдимоти билан танишиш имкониятига эга бўлишади.
Ушбу тадбирда Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказининг ҳам ўзига хос иштироки кўзда тутилган.
Марказ халқаро ҳамкорлар билан биргаликда “Рақамли давлат сиёсати асослари” мавзусида салоҳиятни ошириш ва “БМТнинг 2022-йилги электрон ҳукумат тадқиқотининг натижалари ва минтақавий тенденсиялари” мавзусидаги семинарларга мезбонлик қилади.
Кўҳна Самарқанд барчани яна бир бор “АКТ ҳафталиги”га чорлаб қолади!!!