Ички ишлар вазирлиги фуқаролардан муддати тугаган биометрик паспортларни кечиктирмаган ҳолда ИД-карталарга алмаштиришларини сўрамоқда.
«Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортсиз ёки идентификатсияловчи ID картасиз ёхуд ҳақиқий бўлмаган паспорт билан яшаши маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради», дейилади ИИВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, биометрик паспортни ID картага алмаштиришга Ягона портал (my.gov.uz) орқали ариза топшириш мумкин: https://youtu.be/-B-wt5dOiVo