image

Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича янги хизматлар

16.05.2019

     Малакали чет эллик мутахассислар томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича хизматларнинг янги версияси ишга тушди.

Ҳаволалар:
1. Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилишга рухсатнома олиш учун ариза юбориш;
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқини берадиган тасдиқномани олиш;
3. Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилишга олинган рухсатноманинг муддатини узайтиришга ариза юбориш;
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқини берадиган тасдиқнома муддатини узайтириш;
5. Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш учун аввал олинган рухсатномани қайта расмийлаштиришга ариза юбориш;
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномани қайта расмийлаштиришга ариза бериш;
7. Меҳнат фаолияти ҳуқуқини берадиган тасдиқноманинг амал қилишини тўхтатиш;
8. Хориждан ишчи кучини жалб қилишга олинган рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиш.

     Мазкур хизмат турлари порталнинг “Лицензиялаш” соҳасида “Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш” хизматига жойлаштирилган.

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг