Энди бунинг учун “Ўзархив” агентлигига бориш, навбат кутиш шарт эмас.
Компютер ёки телефон қурилмамиз орқали ҳам маълум бир ташкилотда ишлаган давримиздаги иш ҳақи ва иш стажига оид маълумотномани онлайн олсак бўлади.
Хизматдан фойдаланиш учун ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.
Шунчаки, my.gov.uz га кириб:
“Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини олиш” хизмати танланади;
хизмат тури белгиланади;
шахсга доир маълумотлар кўздан кечирилади;
аризачи фаолият кўрсатган ташкилот маълумотлари қўшилади ва юбориш тугмаси босилади.
Хизмат кўрсатиш муддати:
иш стажини тасдиқлашга оид ма’лумотнома – 5 иш куни;
иш ҳақини тасдиқлашга оид ма’лумотнома – 20 иш кунидан ошмайди.
Ушбу хизматдан my.gov.uz орқали фойдаланиш мутлақо бепул.