image

Ҳаётий вазиятларда my.gov.uz имкониятларидан фойдаланинг

27.11.2022

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда яна коронавирус касаллигига чалинганлар сони ортаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ўзингиз, яқинлар ва атрофдагилар саломатлигига бефарқ бўлманг! Шамоллаш аломатларини сездингизми, уйда қолинг! Ҳаётий вазиятларда my.gov.uz имкониятларидан онлайн фойдаланинг.

Коммунал хизматлар

Газ, свет, ичимлик суви, иссиқ сув тармоқларига янги уланишдан тортиб, ҳисоблагичларни қиёсловдан оʻтказиш, яна коммунал тўловларни тўлаш дейсизми – барини онлайн ҳал қилсангиз бўлади.

Фуқаролик бўйича хизматлар

Ижро бўйича қарздорликни ёки хорижга чиқишга чеклов бор-йўқлигини текшириш, Паспортни ID-картага алмаштиришга ариза топшириш, яшаш жойидан тортиб, ҳарбий хизматга рўйхатга қўйиш ёки ундан чиқиш каби хизматларни ҳам битта манзилдан топасиз.

Ижтимоий ҳимоя бўлимидан  

Пенсия ҳақида маълумотлар, санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар олса бўлади. Яна ундан нафақа тайинлаш ёки ипотека кредити учун субсидия ажратилишига ариза топшириш каби хизматлар ҳам ўрин олган.

Кўчмас мулк хизматлари

Бугун уй-жой масалалари билан боғлиқ давлат хизматлари ҳам электрон кўринишга ўтган. Масалан, кадастр паспортини шакллантириш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни роʻйхатдан оʻтказиш, унинг “снос”га тушган-тушмаганлигини аниқлаш, давлат мулкини хусусийлаштиришга ариза бериш каби бир қатор хизматлар онлайн кўрсатилади.

Янада оммабоп хизматлар қуйида:

Ҳайдовчилар учун
Ёшлар учун
Таълимга оид хизматлар

 

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг