image

My.gov.uz орқали субсидияга ариза топширувчилар рўйхати кенгайди

30.11.2022

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги хизмат ишга туширилди.

Энди қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган нодавлат таълим ташкилотлари ҳам бир марталик субсидия олиш учун онлайн ариза топширишлари мумкин.

Бунинг учун талабгорлар календар йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10-санасига қадар my.gov.uz даги “Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига субсидия ажратиш” хизматини танлаб, ариза юборишлари лозим.

Бу турдаги субсидия қуйидаги мақсадларда ажратилади:
- бино ва ўқув хоналарини замонавий ахборот коммуникатсия технологиялари, мебел, асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари ва бошқа анжомлар билан жихозлашга;
- зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда воситалари билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил этишга жалб этиладиган педагог кадрлар меҳнатига ҳақ тўлашга.

Хизматдан фойдаланишда қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
- 2 йилга мўлжалланган бизнес режа;
- маҳсулот етказиб бериш ёки ишларни, хизматларни бажариш тўғрисида тузилган хўжалик шартномалари;
- педагог кадрлар билан тузилган меҳнат шартномалари;
- педагог кадрларнинг хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи сертификатлари;
- таълим жараёнида фойдаланилаётган бино ёки ўқув хоналарининг ижара шартномаси (кўчмас мулк ижараси асосида фаолият юритаётган нодавлат таълим ташкилотлари учун).

Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепулдир.

 

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг