Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилишга олинган рухсатноманинг муддатини узайтиришга ариза юбориш
1. Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилишга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХП ёхуд онлайн-майдончада рўйхатдан ўтади.
2. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўлайди. Агентликка ариза юборади.
3. Иш берувчи томонидан сўралаётган чет эл фуқаролари сони ва мутахассисликларининг (лавозимларининг) унинг ишчи кучига бўлган эҳтиёжига мувофиқлигини ўрганади;
4. Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат қилганда) ёки иш берувчига (электрон шаклда мурожаат этилганда) ЯИДХП ёки онлайн-майдонча орқали қабул қилинган қарор тўғрисида электрон шаклдаги хабарномани, жумладан, рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рухсатнома бериш учун йигим миқдори кўрсатилган ҳолда юборади. Қабул қилинган қарор тўғрисида хабар келгандан кейин ушбу қарорни иш берувчига унга ўз муҳрини қўйган ҳолда беради. Ижобий хабарнома келгандан сўнг рухсатнома бериш учун йиғим тўлайди.
5. Рухсатнома бериш учун йиғим тўлангандан кейин рухсатномани расмийлаштиради ва ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
6. Рухсатномани Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилганда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қилганда) ЯИДХП ёки онлайн-майдонча орқали юборади. Иш берувчига рухсатномани ўз муҳрини қўйган ҳолда беради.
сўровнома тўлдириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сон “Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарори
Ягона портал орқали топширилганда миқдори:
Йиғим - 0.9 BRV (270000.00 UZS)
Умумий статистика
Янгилари | 0 |
Жараёнда | 112 |
Тугалланганлар | 1763 |
Рад этилганлар | 10 |
Тўлов жараёнида | 67 |
Бекор қилинган | 204 |
Барча | 2156 |