icon

Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), шунингдек улардан фойдаланиш учун рухсатномаларни узайтириш ва тугатиш

Барча шахсларга кўрсатилади Яримавтоматик

1. Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади.

2. Марказ ҳужжатларни таҳлил қилиш, электромагнит мослашув экспертизаси ва радиоэлектрон қурилмалар учун радиочастота спектрининг мониторинги, манфаатдор бўлимлар билан мувофиқлаштириш ишларини олиб боради.

3. Тақдим этилган маълумотларни ўрганиш жараёнида камчиликлар аниқланса, марказ аризани кўриб чиқишни якунлаш зарурлиги тўғрисида билдиришнома юборади.

Тақдим этилган маълумотлар таҳлилининг ижобий натижаси, электромагнит мослашув экспертизаси ва радиочастота спектри мониторингининг ижобий хулосаси, шунингдек манфаатдор бўлинмаларнинг розилиги билан марказ рухсатнома бериш учун рухсатнома юборади.

Электромагнит мослашув экспертизаси ва радиочастота спектрининг мониторинги салбий бўлса ёки тегишли бўлимлардан рад жавоби келиб тушган тақдирда, Марказ сабабини кўрсатган ҳолда рад жавобини юборади.

4. Рухсатноманинг берилиши маъқулланган тақдирда, ариза берувчига тўлов учун инвойс шакиллантирилиб берилади.

5. Тўлов амалга оширилгандан сўнг ариза берувчига рухсатнома берилади.

+998 95 340 41 07

Жисмоний ва юридик шахслар

а) Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш ҳамда қуриш учун рухсатнома расмийлаштириш учун:

Аризага қуйидаги материаллар илова қилинади:

1) ускунанинг тўлиқ техник тавсифи;

2) агар талабгор юридик шахс бўлса, радиоэлектрон воситаларни рўйхатга олиш ва ундан фойдаланиш учун масъул шахсни тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси;

3) Радиоэлектрон воситаларни жойлаштириш кўзда тутилган объектлар ва иншоотлар эгалари билан келишиш, агар талабгорнинг ўзи бу объектлар ва иншоотларнинг эгаси бўлмаса;

4) йўлдош алоқа хизматларининг ер станциялари учун — Халқаро электралоқа иттифоқида рўйхатдан ўтказиш бўйича зарур бўлган техник параметрлар;

б) Юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) учун:

техник тавсифи илова қилинади.

а) фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома учун:

25 иш куни;

120 кун (халқаро шартномаларга мувофиқ радиочастоталарни халқаро мувофиқлаштириш зарур бўлганда).

б) фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) учун:

5 иш куни


Aризани тўлдириш учун кетадиган вақт (дақиқа):


Ўртача баҳо

Баҳолашди: 1 одам

Умумий статистика

Янгилари 2
Жараёнда 270
Тугалланганлар 3425
Рад этилганлар 69
Тўлов жараёнида 653
Бекор қилинган 20
Барча 4439

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда)

Call-center:
1242 1148

Авторизациядан ўтинг