image

Мулк харидларида my.gov.uz ёрдам беради!

24.05.2023

Ҳозирги кунда турли мулк шаклларини олди-сотди қилишда аввалгидек идорама-идора қоғоз кўтариб юриш шарт эмас.

Жумладан:

Уй сотиб олишда:

Давлат кадастр реестридан маълумот олиш

Мулкдорга тегишли маълумотлар унинг ўзи томонидан ёки розилиги асосида my.gov.uz портали орқали олиниши мумкин. “Давлат кадастр реестридан кўчмас мулк бўйича кўчирмани текшириш” хизмати объект ва унга доир ҳуқуқлар тўғрисида электрон маълумот олиш имконини беради.

Яшаш жойи бўйича доимий рўйхатда туриш

Фуқаролар my.gov.uz портали ёрдамида масофадан туриб, “Яшаш жойига доимий рўйхатга туриш учун ариза юбориши” , шунингдек,  “Вақтинча турган жойи бўйича ҳисобга қўйиши” мумкин.

Шунингдек, Кадастр паспортини шакллантириш; Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни кадастрда рўйхатдан ўтказиш; Ер участкасини хусусийлаштириш  каби қатор хизматлар мавжуд.

Автотранспорт сотиб олишда:

Автомобиль ҳақида маълумот

Ягона порталдаги “Автомобиль тарихи ҳақида маълумотнома” хизмати орқали автомобиль кимнинг номида, қачон ишлаб чиқарилган ва техник ҳолати каби маълумотларни олиш мумкин.

“Автотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш”  хизмати орқали эса автомобилга тақиқ ёки чеклов мавжудлигини онлайн билса бўлади.

Шунингдек, Автотранспорт бошқарувига электрон ишончнома олиш; “Тонировка” учун рухсатнома олиш  каби қатор хизматлар мавжуд.

 

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг