image

1 октябрдан электрон хизматларда қандай янгиликлар бўлади?

28.09.2021

1 октябрдан электрон хизматларда қандай янгиликлар бўлади?

2021 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида айрим ўзгаришлар рўй беради. Қуйида уларнинг электрон хизматларга боғлиқ қисмларини эслатиб ўтамиз.

«Тонировка» ЯИДХП орқали амалга оширилади

Ҳукумат қарорига асосан 2021 йил 1 октябрдан автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш)га рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали кўрсатилади.

«Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари ташкил этилади

Президент фармони билан Давлат божхона қўмитасининг Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари бўйича бошқармаларида «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари ташкил этилади.

«Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан тақдим этилган электрон божхона юк декларацияларининг масофавий божхона расмийлаштирувини амалга оширади.

Суд мажлислари ҳақида «SMS» хабар 

Президент қарорига асосан 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида «SMS» хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш тартиби жорий этилади.

Электрон онлайн-аукционларни ўтказишнинг янги қоидалари

Аукцион натижалари бўйича пул маблағлари «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУКнинг махсус ҳисобрақамида йиғилади ва аукцион ғолиби томонидан объект қабул қилинганлиги тасдиқлангандан сўнг, улар буюртмачи ҳисобрақамига ўтказилади.

Имтиёз олувчилар даволашни янги схема бўйича оладилар

Давлат тиббиёт муассасаларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёз олувчиларга квота асосида ордер бериш тартиби бекор қилинади. Уларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизими жорий этилади.

Кам таъминланган  шахслар тўғрисида маълумотлар идоралараро даражада алмашинади

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар ва шахслар тўғрисидаги маълумотлар манфаатдор вазирлик ва идораларга “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилади.

Агросаноат электрон портални очади

Электрон агросаноат бозори портали тест режимида ишга туширилади. Унда қишлоқ хўжалиги ва асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қолдиқлари тўғрисида маълумот акс эттирилади, уларнинг нархини кузатиб бориш ҳамда товарларни онлайн сотиш имкони бўлади.

Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш 

2021 йил 1 октябридан шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини амалга оширишда    шаҳарсозлик ҳужжатлари “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали кўриб чиқилади.

Жамоат тартиби хусусий назорат остида

Маҳаллаларда эксперимент тариқасида жамоатчилик назорати масканлари негизида электрон кузатув масканлари фаолияти ташкил этилади.

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг