image

Пенсия ҳисобварағингизга қанча маблағ йиғилганини билишни истайсизми?

09.11.2021

Пенсия ҳисобварағингизга қанча маблағ йиғилганини билишни истайсизми?

2005 йилдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунидан ҳанузгача бехабарлар кўп. 

Аксарият кишилар шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағни нафақага чиққанида ҳар ой оладиган пенсия пули билан адаштиришади. 

Бу ҳақида маълумотга эга бўлганлар эса ҳисобварағига қанча маблағ йиғилганини билиш учун банкка тез-тез қатнаб туришади. 

Ахир, бу нафақага чиққанда йиллар давомида тўпланиб турган маблағни (ҳар ойлик пенсиядан ташқари) бир маротаба улгуржи ёки бўлиб-бўлиб олиш имконияти-ку. 

Бунга сиз ҳам қизиқиб қолдингизми? Ёки аллақачон банкка қатнаб, навбат кутишдан чарчагансизми?

Демак, бехабарсиз. Ягона порталда яратилган қулайликдан фойдаланмагансиз? 

Чунки my.gov.uz манзилида нафақат “Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ҳолати ҳақида маълумот”га эга бўлиш, балки тегишли маълумотномани тез ва осон юклаб олиш имконияти ҳам бор.

Маълумот ўрнида: дуч келинган муаммо ва хатоликлар юзасидан Халқ банкининг (71) 210-20-02 ёки 1106 ишонч рақамларига 24 соат давомида мурожаат қилишингиз мумкин.

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг