image

Ягона порталда йўқолган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш бўйича хизматлар кўрсатилади

20.01.2022

“Йўқолган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (28-сон, 18.01.2022й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра:

  • Ички ишлар вазирлиги тизимидаги “Топилмалар столи” фаолияти тугатилади;
  • 2022 йил 1 мартдан туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари томонидан йўқолган ва топиб олинган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтаришёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади;
  • бу бўйича мурожаатларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳам қабул қилиш йўлга қўйилади.

Бунда ўзининг ёки яқин қариндошларининг (эри ёки хотини, фарзандлари, неваралари, ака-ука ва опа-сингиллари) йўқолган ашёларни топиш бўйича жисмоний шахслар ёки юридик шахсларнинг вакиллари Марказга шахсан келиб ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

Йўқолган ашёнинг топилмаганлиги ҳақида маълумотнома берилганлиги учун БҲМнинг 5 фоизи (13 500 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

ЯИДХП орқали мурожаат этилганда миқдор 10 800 сўмни ташкил этади.

Ариза “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар томонидан берилганда, тўлов БҲМнинг 2 фоизи (5 400 сўм) миқдорида ундирилади.

2022 йил 1 мартгача йўқолган ашёларни қидириш, топилмалар ҳақида маълумот олиш имкониятини назарда тутувчи «Топилмалар» автоматлаштирилган қидирув тизими жорий этилади.

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг