Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 январдаги 33-сон қарори бўйича Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш” хизмати ишга туширилди.
Эндиликда ветеренария хизмати мутахассислари малака ошириш учун электрон шаклда ариза бериш имкониятига эга бўлдилар.
Хизматдан фойдаланиш учун сўровномага аризачи томонидан фақатгина малака ошириш йўналиши, фаолиятни амалга ошириш ҳудуди ва тумани тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Қолган шахсий маълумотлар (Ф.И.Ш, паспорт маълумотлари ва ҳоказолар) автоматик тарзда тўлдирилади.
Хизмат учун БҲМнинг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади (Ягона портал орқали фойдаланилганида 10% чегирма мавжуд).
Малака ошириш билан боғлиқ хизматлар Самарқанд ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан тўлов-шартнома асосида амалга оширилади.